Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Возинья 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунларига кўра 10 бараварга қимматлашди

Баҳо:
+ | -

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья Transfermarkt баҳолашича, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати якунларига кўра ўз трансфер қийматини 10 бараварга ошириб олди. Ҳозирги вақтда дарвозабоннинг нархи турнир стартигача бўлган 50 минг евро ўрнига 500 минг еврони ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, африкалик жамоа голкипери 40 ёшдан ошган энг қиммат дарвозабонлар тўртлигига кирди. Ундан фақат Фернандо Муслера (700 минг евро), Игорь Акинфеев (1 миллион евро) ва Мануэль Нойер (4 миллион евро) қимматроқ баҳоланмоқда.

Возинья ЖЧ-2026да тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Иккинчи дивизионда иштирок этувчи Португалиянинг «Шавиш» клуби билан шартномаси шу ёзда якунига етди. Кабо-Верде терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди ва 1/16 финалда Аргентинага имкониятни бой бериб (2:3), мусобақадаги иштирокини якунлади.

Киритилди: 17:57, 23.07.2026.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик