Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 0-1 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 1-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Ираола Мак Аллистернинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола жамоа ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди. Аввалроқ матбуотда аргентиналик футболчига Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Менимча, Алексис ўтган йили клубнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди ва Жаҳон чемпионатида ҳам ўзини аъло даражада кўрсатди. Бошқа жамоаларнинг энг яхши футболчиларимизни ўз сафида кўришни исташи табиий ҳол, бу ҳамиша содир бўлади. Лекин мен, бошқа клубларда бўлгани каби, ўз ўйинчиларимни сақлаб қолишни хоҳлайман. Эҳтимол, мен мавжуд футболчилардан кўра, янги ўйинчилар билан шартнома имзоланишини кўпроқ кутаётгандирман», — деди Ираола ESPN нашрига.

Ортда қолган мавсумда 27 ёшли Мак Аллистер барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталидаги маълумотга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:06, 23.07.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик