Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Мальдини Гвардиола билан музокараларни тасдиқлади

Баҳо:
+1 | -

Италия Футбол Федерацияси техник директори Паоло Мальдини Хосеп Гвардиола билан Италия терма жамоаси бош мураббийлиги бўйича музокаралар олиб борилганини тасдиқлади. Мальдини ўзининг маслаҳатчиси Леонардо билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилди.

«Идеал вариант — шу ҳафта охиригача янги мураббийни тайинлаш эди, аммо балки ундан ҳам маъқулироғи биз ҳақиқатан ҳам кўришни истаган инсонни кутишдир. Муайян шошма-шошарлик бор, лекин бу шошилинч ва ўйланмаган қарор бўлмаслиги керак», — деди Мальдини.

«Одамлар жараённи тезлаштиришни истаётгани тушунарли, биз ҳам буни хоҳлаймиз, аммо нимани истаётганимизни аниқ тушуниб олиш жуда муҳим», — деб таъкидлади Леонардо.

«Биз янгиликларни ошкор қила олмаймиз. Сиз мақсадларимиздан бири ҳақида хабардорсиз. Гвардиола билан боғланишдан олдин Анчелотти билан ҳам гаплашганимизни инкор эта олмаймиз. Дунёнинг энг яхши мураббийлари деб ҳисоблаган мутахассисларимиздан бошлаш тўғри қарор эди. Биз уларнинг таклифга қанчалик тайёр экани ҳақида умумий таассуротга эга бўлишимиз керак эди», — деди Мальдини.

Италия терма жамоаси охирги учта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.

Киритилди: 19:02, 23.07.2026.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик