Кириш Регистрация

«Локомотив» юлдузининг «ПСЖ»га ўтиши нега барбод бўлди?

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» футболчиси Алексей Батраковнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Владимир Кузьмичёв ярим ҳимоячига «ПСЖ» томонидан бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Гап шундаки, бу хабарлар матбуотда кенг муҳокама қилинаётган вақтда клублар ўртасида мулоқот бўлиб ўтган эди, чунки ўша пайтда шартномадаги товон пули банди ҳали ўз кучида эди. Менинг билишимча, томонлар бир тўхтамга кела олишмади», — дейди агентнинг сўзларини «Матч ТВ».

Аввалроқ матбуотда «ПСЖ» 21 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ва Москва клуби билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ якунда битим амалга ошмай қолди.

Батраков 2024 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У пойтахт клуби таркибида жами 79 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 22 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда, «Локомотив» билан амалдаги шартномаси эса 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 19:05, 23.07.2026.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик