Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Арсенал»нинг янги аъзоси: «Премьер-лига даражасини кам-кўп биламан»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Арсенал» клуби янги ярим ҳимоячиси Христос Цолис Премьер-лига даражаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Цолис 2021 йилдан 2024 йилгача «Норвич Сити» футболчиси бўлган. Унинг охирги клуби Бельгиянинг «Брюгге» жамоаси эди.

«Премьер-лига даражасини кам-кўп биламан, деб айта оламан. Бу дунёдаги энг кучли лига эканини биламан. Албатта, «Норвич» ва «Арсенал»нинг ўйини ўртасида фарқ бор, ўйлашимча, «Арсенал»да тўпга кўпроқ эгалик қиласиз. Шу сабабли биз бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ ҳужум қиламиз. Бу жуда жисмоний куч талаб қиладиган лига ва ўйин даражаси жуда юқори, шунинг учун мен бунга тайёрман. Чемпионлар лигасида ҳам даража анча юқори, шунинг учун бу ерда, Премьер-лигадаги ҳар бир ўйин Чемпионлар лигаси баҳсларига ўхшайди, деб ҳисоблайман.

Мен футбол томоша қилишни яхши кўраман, Премьер-лига ва «Арсенал» ҳақида ҳамма нарсани биламан. Бу йил жуда кўп ўйинларни томоша қилдим, айниқса, сиз айтганингиздек, бир-биримизга қарши ўтказган ўйинларимиз ёдимда қолган. Ўзимизнинг стадионда 0:3 ҳисобида ютқазгандик. Айтишим мумкинки, бу мен ҳозиргача қарши ўйнаган жамоалар ичида ҳужумда энг мураккаб рақиб бўлган. Биз бошқа кучли жамоаларга қарши ҳам ўйнаганмиз, лекин айнан «Арсенал»га қарши ўйинда аниқ голли вазиятлар яратиш биз учун энг қийини бўлган. Вазиятларимиз бўлди, лекин жуда хавфли эмас эди. Улар ҳам жуда самарали ҳаракат қилиб, учта ажойиб гол уришди, якунда натижа адолатли бўлди», — деди Цолис «Арсенал» расмий сайтига.

2025 йилнинг декабрида «Арсенал» Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги ўйинда «Брюгге»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 19:05, 23.07.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик