Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Наполи» Лукакунинг сотилиши мумкинлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Наполи» спорт директори Жованни Манна «адзурри» ҳужумчиси Ромелу Лукаку шу ёзда клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади.

«Ром таътилдан қайтгач, учрашиб, унинг вазиятини баҳолаб олишимиз керак», — дейди Маннанинг сўзларидан иқтибос келтирган инсайдер Фабрицио Романо.

Олдинроқ Неаполь клуби ёши ўтиб қолган бельгиялик футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳужумчи 2024 йилдан бери «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган.

Қайд этиш жоизки, Лукаку ўтган мавсумни бутунлай омадсиз ўтказди. У «Наполи» сафида Италия А Сериясида бор-йўғи 5 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 22:34, 23.07.2026.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик