Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Николас Отаменди Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

38 ёшли ҳимоячи Николас Отаменди Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Мен болалигимдан бери Аргентина терма жамоаси либосини кийишни орзу қилардим. Бу футбол менга тақдим этган энг буюк шарафдир. Мен уни бутун қалбим билан, фахр ва миллионлаб аргентиналиклар учун нимани англатишини ҳис қилган масъулият билан ҳимоя қилдим.

Тақдир шундай бўлдики, терма жамоадаги охирги ўйиним Жаҳон чемпионати финали бўлди. Натижа биз кутгандек бўлмади, аммо жамоа охирги сониягача бор кучини берганини англаган ҳолда бошимни баланд кўтариб кетмоқдаман», — деб ёзди «Ривер Плейт» шарафини ҳимоя қилаётган Николас Отаменди.

Отаменди Аргентина терма жамоаси сафида 139 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. У миллий терма жамоа таркибида тўртта Жаҳон чемпионатида, жумладан, 2022 йилги чемпион бўлган мусобақада иштирок этган.

Киритилди: 08:23, 24.07.2026.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик