Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«МЮ» Тайлер Адамс вариантини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун яна бир трансферни амалга ошириши мумкин.

Каземиронинг кетиши ва Мануэль Угартенинг оғир жароҳати фонида манкунианликлар «Борнмут»дан Тайлер Адамсни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Ёзги трансфер ойнасида «Юнайтед» сафига аллақачон икки нафар ярим ҳимоячи келиб қўшилди: Юри Тилеманс «Астон Вилла»дан 35 миллион фунт эвазига, Андрей Сантос эса «Челси»дан 48+2 миллион фунт эвазига кўчиб ўтди.

Таъкидланишича, Адамс трансферини қарийб 35 миллион фунт эвазига амалга ошириш мумкин бўлади.

АПЛнинг ўтган мавсумида 27 ёшли футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 08:35, 24.07.2026.
Ўқилди: 1075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик