Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Барселона» 2026/27 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Nike ва Кобе Брайант бренди билан ҳамкорликда яратилган 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган сафар либосини тақдим этди.

Форманинг асосий ранги қора бўлиб, у «ҳам «Барселона», ҳам Кобе Брайант брендига хос бўлган қатъият ва рақобатбардошлик рамзи» ҳисобланади. Футболканинг пастки қисми эса майинлик билан сиёҳрангга ўтиб боради — бу «Брайантнинг спорт фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ранг»дир.

«Олтинранг деталлар доимий равишда катта чорловлар ва совринларга интилишни англатади, графикларда эса Kobe брендининг ўзига хос услубига нафис ишоралар мавжуд.

Дизайннинг асосий хусусиятлари орасида — илон терисидан илҳомланган нақш, «Барселона»нинг товланиб турувчи эмблемаси, кўкрак қисмидаги Kobe логотипи ҳамда ёқанинг ички томонида яширилган Кобе Брайантнинг «Ўйинни ўзинг топган ҳолатингдан кўра яхшироқ тарзда тарк эт» деган иқтибоси бор», — дейилади «Барса»нинг расмий сайтида.

Киритилди: 13:25, 24.07.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик