Кириш Регистрация

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси «Уокинг» бош мураббийлигини тарк этди

Баҳо:
+ | -

«Уокинг» клуби расмий сайтида Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефонинг бош мураббийлик лавозимини тарк этганини эълон қилди. Томонлар шартнома имзоланганидан тўрт ой ўтар-ўтмас келишувни ўзаро розилик билан бекор қилишди.

Дефо қўл остида жамоа икки бор ғалаба қозонди, уч марта дуранг ўйнади ва бир бор мағлубиятга учраб, мавсумни 10-ўринда якунлади. Мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги ўртоқлик ўйинларида «Уокинг» «Шолинг»ни мағлуб этди ва «Портсмут»га имкониятни бой берди.

Аввалроқ Дефо «Тоттенхэм» академиясида мураббий бўлиб ишлаган, шунингдек, «Рейнджерс»да Стивен Жеррарднинг ассистенти бўлган эди.

Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи «Вест Хэм», «Борнмут», «Тоттенхэм», «Портсмут», «Сандерленд», «Торонто» ва «Рейнджерс» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 13:49, 24.07.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5116]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3230]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2790]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2742]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2486]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2400]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2144]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2031]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2016]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1930]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик