Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Германия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп тайинловдан кейинги илк фикрлари билан ўртоқлашди.

Клоппнинг бош мураббий сифатидаги сўнгги иш жойи 2015–2024 йилларда бошқарган «Ливерпуль» клуби бўлган. 59 ёшли мутахассис кейинги вақтда «Ред Булл» компаниясининг футбол йўналиши раҳбари лавозимида фаолият юритган эди. Бугун у Германия футбол иттифоқи (DFB) билан тўрт йиллик шартнома имзолагани маълум қилинди.

«Терма жамоа немис халқини бошқа деярли ҳеч нарса қила олмайдиган даражада бирлаштира олади. Шунинг учун ҳам бу вазифа мен учун жуда алоҳида аҳамиятга эга. Сўнгги бир ярим йил давомида “Ред Булл”да орттирган тажрибам ва ўрганган билимларим учун, шунингдек, ушбу келишувга эришиш имконини берган очиқ муносабат учун миннатдорман. Энди эса немис футболидаги бу бетакрор вазифани интиқлик билан кутяпман. Биз камтарлик ва сабр-тоқат билан бир-бири учун курашадиган, ўйиндан завқ оладиган ҳамда мамлакатимиз мухлислари тўла ишонч билан қўллаб-қувватлайдиган жамоани шакллантиришга киришамиз», — деди Клопп DFB расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 14:40, 24.07.2026.
Ўқилди: 334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик