Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Юрген Клоппнинг Германия терма жамоасидаги мураббийлар штаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Немис мутахассислари Петер Кравиц, Пепейн Лейндерс ва Свен Бендер Германия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп штабига киритилди. «Ред Булл» компаниясининг футбол йўналиши собиқ раҳбари Клоппнинг миллий жамоага тайинлангани бугун, 24 июль куни расман эълон қилинди.

Петер Кравиц мураббийлик фаолиятини «Майнц» клубида бош скаут сифатида бошлаган. Кейинчалик у Клоппнинг Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Ливерпуль» клубларидаги мураббийлар штабида ишлаган. Ўтган йилнинг март ойидан июнь ойигача эса «РБ Лейпциг»да ёрдамчи мураббий вазифасини бажарган.

Пепейн Лейндерс ҳам «Ливерпуль»да Клоппнинг ёрдамчиси бўлган. У 2025/2026 йилги мавсумни «Манчестер Сити»да ўтказди. Нидерландиялик мутахассис испаниялик Хосеп Гвардиола клубни тарк этгач, «шаҳарликлар» мураббийлар штабини ҳам тарк этди.

37 ёшли Свен Бендер эса Дортмунднинг «Боруссия» клубининг собиқ футболчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у Германиянинг минтақавий лигасида иштирок этувчи «Унтерхахинг» жамоасини бошқарган.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:57, 24.07.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик