Германия терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳимоячиси Пер Мертезакер Германия футбол иттифоқининг янги бош директори бўлади. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги келишув ҳал этилган. Мертезакер ўз вазифасига келаси йилнинг январь ойидан киришади. Унгача бу лавозимни амалдаги раҳбар Андреас Реттиг эгаллаб туради.
Мертезакернинг меҳнат шартномаси 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар мўлжалланган бўлади.
Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 да муваффақиятсизликка учради. Плей-оффнинг биринчи босқичида «бундестим» кутилмаганда Парагвай жамоасига имкониятни бой бериб қўйди.













