Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Юрген Клопп Германия терма жамоаси унинг қўл остида қайси тактик схемада ўйнашини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп янги иш жойида қайси тактик схемадан фойдаланишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Мутахассис ва Германия футбол иттифоқи ўртасида шартнома имзолангани ҳақида бугун, 24 июль куни расман эълон қилинди.

«Мен учун жаҳон чемпионатидан чиқарилган асосий хулоса шу бўлдики, тўртта ҳимоячи билан ўйнаш ғалаба келтиради ва биз ҳам шундай қиламиз. шунингдек, биз қанотлардан фойдаланиб ўйнаймиз, чунки мен бунга аминман. Терма жамоада шундай муҳит яратмоқчиманки, одамлар ўйинлардан сўнг уйга қайтаётганда: „Вау!“ дейишсин», — деди Клопп матбуот анжуманида.

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимида ҳамюрти Юлиан Нагельсманннинг ўрнини эгаллади. Унинг қўл остида миллий терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида мусобақани тарк этган эди.

Киритилди: 15:44, 24.07.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик