«Ливерпуль» «Тоттенхэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенсни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Anfield Index нашри ёзмоқда.
«Қизиллар» трансфер битимини тузиш имкониятини кўриб чиқишмоқда. Спенснинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Жед Спенс Англия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2026 мусобақасида ёрқин ўйин кўрсатди. Ҳимоячи саккизта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди.













