«Ливерпуль» «ПСЖ» вингери Брэдли Барколяни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Франциялик вингер «қизиллар»нинг жорий трансфер ойнасидаги асосий нишони ҳисобланади. Олдинроқ «ПСЖ» Барколя учун камида 150 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган мавсумда Брэдли Барколя «ПСЖ» таркибида бешта совринни қўлга киритди. Вингер парижликларга «Ланс», «Лилль» ва «Лион»ни ортда қолдириб, Лига 1да олтин медалларни қўлга киритишга ёрдам берди. Шунингдек, «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси, Қитъалараро кубок, Европа Суперкубоги ва Франция Суперкубогида зафар кучди.













