Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Комо» Чалоба бўйича таклифини оширди

Баҳо:
+ | -

«Комо» «Челси» ҳимоячиси Трево Чалобани ўз сафига қўшиб олиш учун яхшиланган таклиф юборди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манба бераётган маълумотга кўра, Италия клуби кафолатланган 25 миллион евро ҳамда яна 5 миллион евро бонус кўринишида таклиф қилмоқда. Бонусларни олиш шартлари жуда осон эканлиги ва бу трансфер суммасини амалда 30 миллион еврога етказиши таъкидланмоқда.

Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Чалобанинг ўзи ҳам «Комо»га ўтишдан манфаатдор. Сьерра-Леонеда туғилган ва Англия терма жамоасида ўйнашга улгурган 27 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда клуб даражасида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди, 4 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди.

Киритилди: 16:44, 24.07.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик