Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Атланта Юнайтед» «Барселона» билан боғланаётган Нуньес бўйича музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

МЛСнинг «Атланта Юнайтед» клуби «Аль-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олиш йўлида илк қадамни ташлади. Бу ҳақда sport.es нашри хабар бермоқда.

Тарқатилган маълумотларга кўра, «Атланта» Саудия Арабистони клуби билан уругвайлик форвардни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича музокараларга киришган. Футболчи янги жамоа топиш учун ўзининг агенти Жорже Мендешни жалб қилган. Бироқ Саудия клуби ўтган ёзда 55 миллион евро атрофида харид қилган футболчисини текинга қўйиб юбормоқчи эмас.

Нуньеснинг ўзига «Барселона» варианти қизиқарли, аммо каталонияликлар ҳозирча аниқ қадам ташлашмаган ва ушбу трансферни устувор деб ҳисоблашмаяпти. Кўп нарса Хулиан Альвареснинг трансферига ҳамда молиявий шартларга боғлиқ бўлади.

Ўтган мавсумда 27 ёшли ҳужумчи 24 та ўйинда 8 та гол уриб, 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Мавсум давомида у легионерлар лимити сабабли Саудиянинг ички мусобақалари учун қайдномадан чиқариб ташланган эди.

Киритилди: 17:02, 24.07.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик