Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Расман: Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик мутахассис Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бельгия Қироллик футбол ассоциациясининг расмий сайти хабар берди.

«Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси Марк ван Боммел (49 ёш) 2026 йилнинг 15 августидан «қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини мамнуният билан эълон қилади. Марк ван Боммел Бельгия миллий терма жамоасини 2028 йилги Европа чемпионатигача бошқаришни кўзда тутувчи шартномага имзо чекди.

Мураббий сифатида Марк ван Боммел ПСВ Эйндховен, «Вольфсбург» ва «Антверпен» клубларини бошқарган. «Антверпен»да у катта муваффақиятга эришиб, клубни ички аренада тарихий олтин дублга етаклади — 2022/2023 йилги мавсумда Бельгия Про-лигаси ва Бельгия кубогида зафар кучди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Бельгия терма жамоасининг янги мураббийлар штабидан Будевейн Зенден, Мартен Мартенс ва Рейнир Роббемонд жой олади.

Киритилди: 17:46, 24.07.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик