Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Пирло Гвардиоланинг рад жавобидан сўнг Италия термасини бошқариши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло миллий терма жамоа бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Италия футбол федерациясининг янги техник директори Паоло Мальдини уни ушбу лавозим учун идеал номзод деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ терма жамоанинг янги раҳбарияти бўшаб қолган ўринга «Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиолани таклиф қилмоқчи бўлгани, аммо рад жавобини олгани ҳақида хабар берилган эди. Манбага кўра, Пирло билан музокаралар давом этмоқда ва Гвардиоланинг рад жавобидан сўнг барча тафсилотлар тез орада келишиб олиниши керак.

Пирлонинг шартномаси 2030 йилги Жаҳон чемпионатигача амал қилиши кутилмоқда. Хабар қилинишича, собиқ футболчининг Италия терма жамоасидаги маоши йилига 1,5 миллион евродан ошмайди. Пирло мураббийлик фаолияти давомида «Ювентус», «Карагюмрюк» ва «Сампдория» клубларида ишлаган, ҳозирда эса БААнинг «Дубай Юнайтед» клубини бошқармоқда.

Киритилди: 17:58, 24.07.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик