Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Таркибда ҳали ўзгаришлар бўлиши мумкин» — Энцо Мареска трансферлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида илк бор оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида чиқиш қилди. У манчестерликлар лагерига қайтишидан мамнун эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Манчестерга қайтиб, ўзимни худди ўз уйимдадек ҳис қиляпман. Кайфиятим аъло даражада. Илк кундан бошлаган таассуротларим жуда ижобий бўлди. Шу боис бу ерда эканимдан жуда хурсандман», — дейди мураббий.

Шунингдек, Мареска «шаҳарликлар» таркибида ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна айрим ўзгаришлар юз бериши мумкинлигига шама қилди.

«Менимча, таркибни мустаҳкамлаш борасида ҳали қилиниши керак бўлган ишлар бор. Албатта, ҳамма нарса фақат бизнинг хоҳишимизга эмас, балки трансфер бозоридаги вазият қандай ривожланишига ҳам боғлиқ. Эҳтимол, яна бир нечта трансферларни амалга оширишимизга тўғри келар. Ҳозирда ушбу жараён устида фаол иш олиб боряпмиз», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 18:08, 24.07.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик