Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Бастони «Интер»ни тарк этадими? Футбочининг агенти муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастонининг келажаги атрофида турли хабарлар тарқалмоқда.

AS нашрининг хабар беришича, Милан клуби жорий ёзги трансфер ойнасида 27 ёшли ҳимоячини тахминан 70 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Аммо футболчининг агенти ушбу миш-мишларни рад этиб, ҳозирда ҳеч қандай аниқ музокаралар олиб борилмаётганини маълум қилди:

«Мижозимнинг «Интер» билан яна 2 йиллик шартномаси бор. У ушбу клубни жуда яхши кўради, шу сабабли айни дамда бошқа жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Агар келажакда ҳам «Интер»ни, ҳам Бастонини қониқтирадиган таклиф тушса, эҳтимолий битимни муҳокама қилишимиз мумкин. Лекин ҳозирча Бастонининг «Интер»дан кетиши бўйича ҳеч қандай аниқлик ёки реал музокаралар мавжуд эмас», — дейди агент.

Киритилди: 18:19, 24.07.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик