Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Бокс. Усик ва Фьюри яланғоч муштлар жангида трилогия ўтказишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Bare Knuckle Boxing бош директори Дэвид Тетро британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик билан ўз промоушени шафелигида жанг ташкил этиш имкониятини муҳокама қилганини сўзлаб берди.

«Хўш, мен сизга қайси орзудаги жангни ўтказишни жуда хоҳлашимизни айтаман. Биз иккала жамоа билан ҳам музокаралар олиб бордик. Бу — Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасидаги тўқнашув. Бу менинг орзуимдаги жанг.

Мен Спенсер Браун (Фьюрининг менежери) ва Эгис Климас (Усикнинг менежери) билан гаплашдим. Европадаги кулак жанглари турнирларидан бирида Александр билан учрашдим. Биз музокаралар столига ўтириб, ушбу жангни муҳокама қилдик. Бу аниқ содир бўлади дея олмайман, лекин 100 фоиз — бу менинг орзуимдаги жанг.

Тайсон Фьюри каби инсоннинг келиб чиқишига қаранг. У кўчманчилар авлодидан. Бу уларнинг азалий машғулоти яланғоч муштлар жанги. Тайсон бу форматни кўриб чиқишини айтди. Усик бу ғояни рад этдими? Йўқ. Унинг ўзи ҳам бундай вариантни кўриб чиқишга тайёрлигини ошкора баён қилган. Бу шунчаки барча жанговар спорт турлари тарихидаги энг грандиоз воқеа бўлар эди», — деди Тетро MMASucka порталига берган интервюсида.

Киритилди: 18:22, 24.07.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик