Кириш Регистрация

Фликка маъқул келган «Барселона» тарбияланувчиси асосий жамоада қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик мавсум олди тайёргарлик машғулотлари ва ўйинларида ярим ҳимоячи Брайан Фариньяснинг кўрсатган ўйинидан жуда ҳайратда қолди. Немис мутахассисининг талаби билан футболчининг «Жирона»га ўтиши кутилаётган трансфери тўхтатилди.

Шундан сўнг Каталония клуби спорт директори Деку 20 ёшли футболчининг агенти билан учрашиб, унинг келажаги бўйича музокаралар ўтказди.

Ҳозирда «Барселона»нинг режаси қуйидагича:

  • Фариньяс мавсум олди тайёргарликнинг тўлиқ босқичини асосий жамоа билан ўтказади;

  • Шундан сўнг у Ханси Флик қўл остида асосий таркибда қолади ёки юқорироқ даражадаги ва рақобат кучли бўлган бошқа клубга ижарага берилади;

  • Клуб уни қайтадан «Барса Атлетик» (ўринбосарлар) таркибига қайтариш вариантини мутлақо кўриб чиқмаяпти.

Киритилди: 19:14, 24.07.2026.
Ўқилди: 2279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик