Андреа Пирло оғзаки таклифни қабул қилди ва Италия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ Пеп Гвардиоланинг терма жамоани бошқаришдан рад жавобини берганидан сўнг, Италия футбол федерацияси (FIGC) раҳбарияти эътиборини Пирло номзодига қаратгани маълум бўлган эди. У мавсумига 1,5 миллион евродан ошмайдиган маош эвазига 2030 йилги Жаҳон чемпионатигача мўлжалланган шартномага имзо чекади.
Пирло FIGC техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо томонидан тақдим этилган узоқ муддатли лойиҳага розилик берди.
Италиялик мутахассис яқин кунларда шартномага имзо чекиши кутилмоқда. Ҳозирда 47 ёшли мураббий БААнинг «Юнайтед» клубини бошқармоқда.













