Ўзбекистон Суперлигасининг 12–13-тур учрашувларида фаолият олиб борган ҳакамлар иштирокида Zoom платформаси орқали навбатдаги видеотаҳлил йиғилиши ўтказилди.
Учрашувлар давомида кузатилган баҳсли эпизодлар ва ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар таниқли инструкторлар — Валентин Коваленко, Фарҳод Абдуллаев, Бобур Ҳайдаров ҳамда Жаҳонгир Саидов томонидан батафсил кўриб чиқилди.
Муҳокама марказида бўлган ўйинлар:
-
«Бунёдкор» — «Насаф»
-
«Локомотив» — «Андижон»
-
«Қўқон-1912» — ОКМК
-
«Пахтакор» — «Хоразм»
-
«Андижон» — «Сурхон»
-
«Нефтчи» — «Бухоро»
-
«Сўғдиёна» — «Нефтчи»
-
«Сурхон» — «Динамо»
Онлайн мулоқот давомида мутахассислар ҳар бир баҳсли вазиятга қоидалар доирасида тегишли тушунтиришлар бериб, рефериларга келгуси баҳсларда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар бўйича амалий тавсия ва кўрсатмалар беришди.

















