Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Арсенал» август ойида Альвареснинг «Атлетико»дан трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Times нашрига таяниб Sport.es хабар беради.

Манба маълумотига кўра, «канонирлар»нинг режаси шундан иборатки, футболчининг «Барселона»га ўтиш фикридан қайтишини кутиш ва шундан сўнг ҳужумчига ҳам, «Атлетико»га ҳам маъқул келадиган ўз шартларини таклиф қилишдир. Таъкидланишича, «Арсенал» шартномани август ойидаёқ қисқа муддатда якунлаш учун «Атлетико» унинг «Барселона»га ўтишини блокировка қилишда давом этишидан умидвор. Ҳамма нарса аргентиналик футболчининг қарорига боғлиқ бўлади.

Аввалроқ Альварес Испанияда қолишга қарши эмас эди, бу ерда унинг вазиятини «Барселона» ва «Реал» кузатиб бораётганди. Бироқ мадридликлар ўзларининг бевосита рақобатчиларини кучайтиришни исташмаяпти. Бундан ташқари, футболчига «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирган эди.

Хабар қилинишича, айнан Альварес ушбу трансфер ойнасида «Арсенал» учун ҳужум чизиғини кучайтиришга асосий номзод бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ёзида «Атлетико» 26 ёшли аргентиналикни «Манчестер Сити»дан 75 миллион еврога сотиб олган эди. 2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:02, 25.07.2026.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик