Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Андерсон Мареска ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Марказий ярим ҳимоячи Эллиот Андерсон яқинда «Манчестер Сити» сафига бориб қўшилди. «Шаҳарликлар»нинг қимматбаҳо янги хариди клуб бош мураббийи Энцо Мареска ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Англиялик футболчининг сўзларига кўра, у италиялик мутахассис билан бирга ишлаш имкониятини интиқлик билан кутмоқда.

«Мен буни интиқлик билан кутяпман. Сўнгги бир неча йил давомида унинг жамоаларини кузатиб бордим ва «Челси»нинг бир қанча йигитлари билан гаплашдим — уларнинг барчаси мураббийни жуда юқори баҳолашади», — дейди Андерсоннинг сўзларини ESPN.

Мареска бу ёзда «Манчестер Сити»да 10 йил давомида фаолият юритган Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаб, жамоа бошқарувини ўз қўлига олди. Бунгача 46 ёшли италиялик мутахассис «Челси» ва «Лестер» клубларини бошқарган, шунингдек, бир қанча клубларда бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Киритилди: 14:29, 25.07.2026.
Ўқилди: 446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик