«Ювентус» «Парма» ҳамда Япония терма жамоаси дарвозабони Зион Сузуки билан таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Турин клуби трансфер битимига баъзи футболчиларини қўшиб бериши мумкин. Англия Премьер-лигаси клублари ҳам вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.
Сузуки ЖЧ-2026 турнирида Япония терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган эди. Голкипернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.













