Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» «Болонья» вингери учун курашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Болонья» ярим ҳимоячиси Жонатан Роу учун «Эвертон» билан жиддий рақобат олиб бормоқда.

23 ёшли футболчи ўз вақтида амалдаги «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембелега қиёсланган бўлиб, А Сериядаги ёрқин ўйинларидан сўнг АПЛ клублари эътиборини тортди. Corriere di Bologna нашри хабарига кўра, «Болонья» ҳар иккала қанотда ҳам бирдек ҳаракат қила оладиган ушбу универсал футболчи учун тахминан 35 миллион фунт стерлинг олишни режалаштирмоқда. «Эвертон» ҳам Роуга жуда жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Британия ва Ямайка фуқаролигига эга бўлган Роу Англиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп сурган. У 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида (U21) асосий қаҳрамонлардан бирига айланиб, Германияга қарши кечган финал ўйинида захирадан майдонга тушган ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган эди.

Киритилди: 09:01, 26.07.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик