Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Спаллетти «Ювентус»нинг «Стандард» устидан қозонган ғалабасидан қониқиш ҳосил қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти ўртоқлик ўйинида Бельгиянинг «Стандард» клуби устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди. Льеж шаҳрида кечган учрашув 1:0 ҳисобида туринликлар фойдасига ҳал бўлди, ягона голни иккинчи бўлимда Фабио Миретти киритди.

«Ўйинимиздан қониқдим, аммо ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Жуда секин ўтган биринчи 45 дақиқаликдан сўнг, иккинчи бўлимда ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик, ҳимоя чизиғимиз эса яхши ҳаракат қилди. Энди Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчиларнинг қайтишини кутмоқдамиз», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради LineaJuve24.

Шунингдек, Спаллетти мавсумолди тайёргарлик жараёнида ўзларини кўрсатиш имкониятига эга бўлаётган ёш футболчиларнинг ўйинига ҳам баҳо берди.

«Ёш ўйинчиларга майдонда вақт бериш керак. Қолгани эса уларнинг энг юқори даражада талаб қилинадиган маҳоратни кўрсата олишига боғлиқ», — дея таъкидлади мутахассис.

«Стандард» устидан қозонилган ушбу ғалаба «Ювентус» учун мавсумлараро танаффусдаги биринчиси бўлди. Бундан олдин туринликлар «Базель» билан дуранг ўйнашган эди (0:0).

Киритилди: 09:08, 26.07.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик