Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Перес «Бавария»га Олисени сотиб олмасликка ваъда берди

Баҳо:
+ | -

Вингер Майкл Олисе 2026/2027 йилги мавсумни «Бавария»да ўтказади. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, «Реал» Олисе бўйича ҳеч қандай музокара олиб бормаяпти.

Қайд этилишича, «Реал» президенти Флорентино Перес «Бавария» мутасаддиларига жорий ёзда Олисени сотиб олишга ҳаракат қилмасликка ваъда берган. Бундан ташқари, футболчи ва унинг вакиллари ҳам трансфер бўйича ҳеч қандай сўров юборишмаган.

Айни дамда «Реал» эътиборини тўлиқ «РБ Лейпциг»дан Ян Диомандени сотиб олиш вазифасига қаратган. «Қаймоқранглилар» имкон қадар тезроқ келишувга эришишга умид қилишмоқда.

Олдинроқ ОАВда Флорентино Перес «Бавария» билан яхши муносабатларни бузишни истамаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 09:09, 26.07.2026.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик