Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тур доирасида ўзбек футболининг энг принципиал қарама-қаршиликларидан бири — Тошкент дербиси бўлиб ўтади. "Бунёдкор" азалий рақиби "Пахтакор" билан баҳс олиб боради.
Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи ҳар доим муросасиз ва шиддатли курашларга бой ўтиши билан ажралиб туради. Шу вақтгача жамоалар ўзаро 40 марта майдонга тушишган. Статистикага кўра, "шерлар" 16 та учрашувда зафар қучган бўлса, 10 та баҳсда дуранг қайд этилган. 14 та ўйинда эса "Бунёдкор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Пахтакор" тарафида — 55/48.
Томонлар ўртасидаги энг йирик ҳисоб 2020 йилги мавсумнинг илк даврасида қайд этилган бўлиб, ўшанда "Пахтакор" рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урганди. "Бунёдкор" майдонида ўтган ўйинларда эса "пахтакорчилар" 6 марта ғалаба қозониб, 4 бор дуранг ўйнаган ва 10 бор мағлубият аламини тортиб кўрган. Бу учрашувларда майдон эгалари 33 та, "Пахтакор" эса 24 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги 14-турнинг марказий учрашуви 26 июль, якшанба куни соат 20:00 да "Пахтакор" стадионида бошланади.













