Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Милан» ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Жазоир терма жамоаси ва «Милан» ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер жамоадан кетишга яқин турибди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, томонлар ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатиш бўйича келишиб олишган. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзигача мўлжалланган эди. Тез орада алжирлик футболчи эркин агент мақомини олади.

28 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини Катарнинг «Ал-Гарафа» клубида давом эттиради. Томонлар ўртасида трансфер бўйича келишув мавжуд.

Исмаэль 2019 йилнинг ёзидан бери «Милан» футболчиси ҳисобланади. Transfermarkt баҳолашига кўра, унинг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 10:39, 26.07.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик