Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лакруанинг трансферидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

«Челси» яқин кунларда «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Максанс Лакруанинг трансферини 52 миллион фунт стерлинг эвазига якунлаши кутилмоқда.

«Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи Жоди Моррис Лакруанинг Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2026даги ўйинидан хавотирда — у ерда футболчи бош соврин учун курашадиган жамоа талаб қилган даражани кўрсата олмади.

«Менимча, Лакруа ўтган йили «Кристал Пэлас»да учта ҳимоячидан иборат схемада ажойиб ҳаракат қилди, аммо «Пэлас»да ва «Челси»да ўйнаш — буткул бошқа-бошқа нарсалар», — деди Моррис.

«Фикримча, у Франция терма жамоаси сафида яхши ўйин кўрсата олмади. Дўстларимга унинг тўртта ҳимоячилик схемада қандай ўйнашини кўриш қизиқ эканини айтгандим, чунки уни илгари фақат учта ҳимоячилик тизимда кўрганман.

У Испанияга қарши жуда ёмон ўйин ўтказди, шунингдек, Франция 6 та гол ўтказиб юборган Англияга қарши баҳсда ҳам яхши таассурот қолдирмади. У жамоамизга мос келиши мумкин, аммо Алонсо таркибни қандай шакллантиришини кўриш мен учун қизиқ.

Агар биз уни сотиб олаётган бўлсак, у ҳар сафар бундай ўйин кўрсатмайди, деб умид қиламан».

Киритилди: 11:21, 26.07.2026.
Ўқилди: 1111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик