Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Пети Моуриньюга «Реал»нинг янги сардори ким бўлиши кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Эмманюэль Пети «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньюга жамоа сардорлигини Жуд Беллингемга топширишни тавсия қилди.

Франциялик собиқ ярим ҳимоячи англиялик футболчининг ЖЧ-2026даги ўйини ва майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам намоён этган етакчилик фазилатларидан катта таассурот олганини таъкидлади. Петининг фикрича, Беллингем Килиан Мбаппе билан бирга келаси мавсумда «Реал»ни янги совринлар сари етаклай олади.

«Мен майдонда айнан шундай Беллингемни кўришни истайман. У шердек ҳаракат қилди ва майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчиликни намоён этди. У жуда катта босим остида ўйнади. Бир неча ой аввал айримлар унинг Англия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига боришга муносиблигига ҳам шубҳа қилганини унутманг. Шунинг учун у ўзини исботлаши керак эди. Агар мен “Реал” мухлиси бўлганимда, Беллингем ва Мбаппега: “Биз сизлардан айнан шундай даражадаги ўйинни кутамиз”, дердим», — деди Пети.

Эслатиб ўтамиз, Эмманюэль Пети фаолияти давомида «Монако», «Арсенал», «Барселона» ва «Челси» клублари сафида тўп сурган. У 1998 йил Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

Манба: football24.ru
Киритилди: 12:42, 26.07.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик