Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Майораль Моуриньо билан ишлаган даврини ёдга олди

Баҳо:
+ | -

«Хетафе» форварди Борха Майораль ўз вақтида ижара ҳуқуқи асосида ўйнаган «Рома» клубида Жозе Моуриньо билан бирга ишлаган даврлари ҳақида гапириб берди.

— Моуриньода сизга энг кўп ва энг кам ёққан жиҳатлар қайсилар эди?

— Биринчи навбатда, машғулотлар. улар жуда шиддатли, рақобатга бой ва жуда қизиқарли ўтарди. Менинг ҳолатим жуда идеал бўлмаса-да, унинг қўл остида шуғулланиш менга жуда ёқарди.

Вақт ўтиши билан у мени ҳайратда қолдирди. Ўзаро суҳбатларимиз ва айрим ўйинлар олдидан айтган гапларидан менинг меҳнатимни қадрлашини ҳис қилардим. Ёдимда, бир куни у менга анчадан бери асосий таркибда майдонга тушишга муносиблигимни айтганди. Матбуот анжуманида ҳам мен ҳақимда жуда яхши фикрларни билдирган. Мен айнан мана шу лаҳзаларни эслашни хуш кўраман.

У футболчилар билан жуда яқин эди. Гонсало Вильяр, Карлес Перес ва бошқа испанияликлар билан «Реал»даги фаолияти ҳақида кўп гаплашарди. Мен ҳамиша қизиқувчан бўлганим учун вазиятдан фойдаланиб, унга ўша давр ҳақида жуда кўп саволлар берардим.

Менга энг кам ёққан нарсами? Эҳтимол, унинг мағлубиятни умуман тан ола билмаслигидир. Мағлубиятдан сўнг кийинтириш хонасида тез-тез менга ёқмайдиган гапларни айтарди. Фақат менга эмас, бошқа жамоадошларим шаънига ҳам.

Мен унинг жуда кучли рақобатчи эканини, эҳтиросга берилиб ҳаммамиз ҳам ноўрин гапириб юборишимиз мумкинлигини тушунаман, аммо инсонларга бўлган ҳурмат ҳамиша ҳамма нарсадан устун туриши керак деб ҳисоблайман, — деди Майораль.

Киритилди: 13:53, 26.07.2026.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик