«Хетафе» ҳужумчиси Борха Майораль футболчиларнинг муаммолари ва руҳий саломатлиги ҳақида фикр билдирди.
«Бу энди тақиқланган мавзу эмас, лекин балки кийиниш хонасида бир-биримизга жуда очилиб кетмасдирмиз, гарчи жамоадошлар бундай нарсаларни сезишса-да. Мен коучлар ва психологлар билан ишлаганман, турли усулларни, жумладан, ўзимни бошқаришни ўрганганман.
Биз — инсонмиз. Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш керак ёки уларни профессионаллар қўлига топшириш лозим. Бу хато — биз ҳар куни ҳатто ўзимиз танимайдиган одамларнинг танқидига дуч келамиз ва бу бизга таъсир қилади, ҳаммаси етиб келади.
Ҳаммамиз ҳар хилмиз. Менга бу каби нарсаларни яқинларим, акам, эрталаб соат олтида турадиган Парладаги дўстларим билан муҳокама қилиш ёрдам беради. Бундай суҳбатлар менга руҳий жиҳатдан кўмаклашади, қаердан эканимни ёдда тутишимга ёрдам беради.
Баъзан олган жароҳатимдан ёки мураббий мени таркибга қўймаётганидан шикоят қиламан, кейин эса ўзим ёқтирмаган ишида 12 соатдан ишлаётган Парладаги дўстимга қарайман.
Ўшанда ўзимга айтаман: биз, футболчилар, севган ишимиз билан шуғулланамиз, кўп пул топамиз ва кўпчилик одамлар бизнинг ўрнимизда бўлишни хоҳлаган бўларди», — деди Майораль.













