Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Ан-Наср» эгалари клуб қарзларини ҳал қилишга киришди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» клуби жиддий молиявий муаммоларни бошдан кечиришда давом этмоқда: Саудия клубининг қарздорлиги 185 миллион евродан ошиб кетган. Бу ҳақда Arriyadiyah нашри хабар бермоқда.

Клубга эгалик қилувчи Саудия Арабистонининг суверен фонди (PIF) инқироздан чиқиш режасини ишлаб чиқди ва акцияларнинг бир қисмини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. мавжуд маълумотларга кўра, PIF клубнинг амалдаги раҳбариятининг айрим молиявий ваколатларини чеклашни, молиявий соғломлаштириш дастурини тайёрлаш учун мустақил консультантларни жалб қилишни ва потенциал инвесторларнинг таклифларини ўрганишни ният қилган.

Фондга яқин манбанинг хабар беришича, «Ан-Наср» ўз даромадлари ёки ҳомийлик шартномалари билан таъминланган маблағлар бўлмаса, янги футболчи ва мураббийларни таклиф эта олмайди. Бундан ташқари, PIF клубдаги улушни сотиб олиш бўйича иккита таклифни кўриб чиқмоқда ва тўлиқ сотишдан кўра, қисман сотишни афзал кўрмоқда.

Таъкидланишича, «Ан-Наср»нинг ҳозирги қарздорлиги асосан ўтган мавсум якунларига кўра шаклланган. Таркибида португалиялик юлдуз Криштиану Роналду тўп сураётган клуб сўнгги 7 йилда илк бор мамлакат чемпионига айланган эди.

Киритилди: 15:21, 26.07.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик