Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Винисиус «Реал»нинг Олисе ва Альваресга қизиқиши сабабли ўзини қадрсизлангандек ҳис қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор сўнгги ҳафталарда «қаймоқранглилар»нинг «Атлетико» форварди Хулиан Альварес ва «Бавария» ҳужумчиси Майкл Олисега билдирган қизиқиши сабабли ўзини қадрсизлангандек ҳис қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, бразилиялик вингернинг юқори даражадаги ўйинига қарамай, «қироллик клуби» аввалига ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни, сўнгра форвард Килиан Мбаппени харид қилди. Бу эса Винисиусда иккинчи планга ўтиб қолгандек таассурот уйғотган. Шу билан бирга, «Реал» 26 ёшли футболчини ҳамон жамоанинг муҳим аъзоси деб ҳисоблайди. Винисиус эса Испания гиганти «Лейпциг» вингери Ян Диомандени сотиб олган тақдирда ҳам айнан шундай муҳим ўринни сақлаб қолишни истамоқда.

Винисиус ва «Реал» ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлашмоқда, аммо 2027 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномани узайтириш шартлари бўйича келиша олишмаяпти. Ҳужумчи янги келишувга кўра йилига 20 миллион евро маош талаб қилмоқда.

Киритилди: 15:23, 26.07.2026.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик