Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Давиде Анчелотти «ПСЖ»даги фаолиятини ёдга олди: «Отам Ибраҳимович ва Тьяго Силва келаётганини айтганида ишонмагандим»

Баҳо:
+ | -

«Лилль» бош мураббийи Давиде Анчелотти «ПСЖ»даги фаолиятини ёдга олиб, Қатар эгалари қўл остида клубнинг ўзгариши унутилмас тажриба бўлганини таъкидлади.

Афсонавий мураббий Карло Анчелоттининг ўғли L'Equipe нашрига берган интервьюсида 2011–2013 йилларда отасининг мураббийлар штаби аъзоси сифатида «ПСЖ»да ўтказган даврини ёдга олди. Ўша вақтда Париж клуби Европанинг энг кучли таркибларидан бирини шакллантиришни бошлаган эди.

Давиде Австриядаги мавсумлароо йиғин пайтида бўлиб ўтган унутилмас суҳбатни ошкор қилди.

«Отам менга: “Биз Златан Ибраҳимович билан шартнома имзолаймиз”, деди. Мен: “Ишониб бўлмайди”, дедим. Сўнг у: “Тьяго Силва ҳам келмоқда”, деб қўшиб қўйди. Бу ақлга сиғмас даражада эди, кўзларимга ишона олмасдим», — дея ёдга олади у.

Ушбу шов-шувли трансферларга қарамай, Анчелотти муваффақият бир зумда келмаганини тан олди.

«Ҳамма Париж жуда осонлик билан ғалаба қозонади деб ўйлаган эди, аммо жамоага бир-бирига кўникиб кетиши учун вақт керак эди. Бундан ташқари, бошқа клубларни ҳам ҳурмат қилиш лозим, чунки бу даражада ҳамма футбол ўйнашни билади», — деди Давиде.

Ҳозирда «Лилль»да мураббийлик фаолиятини бошлаган Анчелотти ўша тажрибалар ҳамон унинг мураббий сифатида шаклланишига таъсир қилаётганини таъкидлади.

Киритилди: 15:26, 26.07.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик