Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Превью. «Андижон» — «Бухоро»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-турида «Андижон» жамоаси «Бобур арена»да «Бухоро» клубини қабул қилади.

Ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўзаро учрашувлари тарихи 1992 йилга бориб тақалади.

Шу кунга қадар жамоалар ўзаро 52 марта майдонга тушишган. Бу ўйинларда «Андижон» 16 та, «Бухоро» эса 21 та ғалабага эришган. Яна 15 та учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати бухороликлар фойдасига — 68:82.

Ўтган мавсумдаги ўзаро баҳсларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳар икки учрашув ҳам 1:1 ҳисобида якунланган. Меҳмондаги ўйинда жамоамиз сафида Бектемир Абдуманнонов, ўз майдонимиздаги баҳсда эса Абдулвоҳид Ғуломов гол муаллифи бўлган.

Мазкур баҳс 27 июль куни соат 20:00 да «Бобур арена»да старт олади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 16:36, 26.07.2026.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик