Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Рафаэл Леау «Сантос» ўйинига ташриф буюрди ва клуб футболкасини қабул қилиб олди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау Бразилия чемпионати доирасидаги «Сантос» ва «Шапекоэнсе» жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Португалиялик футболчи таътилини Бразилияда ўтказмоқда. Олдинроқ у «Коринтианс» билан бирга машғулот ўтказган, сўнгра ўзи болаликдаги кумири деб атаган Неймарнинг ўйинини томоша қилиш учун келган эди.

Бразилиялик юлдуз ўйинда дубл қайд этди ва баҳсдан сўнг Леауга ўз футболкасини совға қилди. шунингдек, трибунада «Милан» футболчисига унинг фамилияси туширилган «Сантос» либоси ҳам топширилди.

Киритилди: 17:11, 26.07.2026.
Ўқилди: 392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик