Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Ольмо ЖЧ-2026 финалидан кейинги муштлашув ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -2

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо ЖЧ-2026 финал учрашуви якунланганидан сўнг ўзига зарба берган Аргентина мураббийи Роберто Айяла ҳақида фикр билдирди. Ушбу учрашувда Испания Аргентина устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

"Пушаймонлигини таъкидлаб, кейин эса бу зарбани шунчаки реакция деб оқлаётган инсон... Эҳтимол, у умуман пушаймон эмасдир, чунки у ёлғончи. Мен унга ҳеч нарса деганим йўқ, шу сабабли менга унинг узр сўраши шарт эмас. Бизни аслида хатонинг ўзи эмас, балки уни тан олишдаги жасорат ифодалайди", — дейди Ольмонинг сўзларини Mundo Deportivo нашри.

Финал хуштаги чалинганидан сўнг майдонда иккала жамоа футболчилари иштирокида жанжал келиб чиққан эди. Роберто Айяла ўйин тугагач, Даниэль Ольмо билан тортишиб қолган ва сўнг футболчига зарба берган. Кейинчалик Айяла ўз қилмишини тушунтириб, Ольмо билан учрашганда ундан узр сўрашга ваъда берган эди.

Киритилди: 20:35, 26.07.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик