Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Насаф» мухлисларига: Сиз “Пахтакор”ни мағлубиятга учратишимизни хоҳлайсизми?

Баҳо:
+ | -

Бу саволга жавоб ҳамиша тайёр – ҲА! Лекин буни амалда исбот қилиш керак. Қандай қилиб дейсизми? Бунга жавоб тайёр – учрашув куни жамоанинг ўн иккинчи ўйинчисига айланиш керак! Футболда ўн иккинчи ўйинчи сифатида клуб мухлислари саналишади. Зеро, футбол мухлислар учун ўйналади. Футболни мухлиссиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, жамоа учун ҳам уларнинг далдаси ҳамиша сув ва ҳаводек зарур.

Мана жорий йил чемпионатимизда 18 тур ортда қолди. Олдимизда саккиз тур қолди холос. Энди ҳар бир йуқотилган очко катта совринлар учун кураш олиб бораётган жамоа учун жуда катта йўқотиш бўлиши турган гап.

Ўтган 18-турда “Насаф” жамоаси Тошкентда “Локомотив”дан мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятни барча ҳар хилча қабул қилди. Кимлардир ҳакамлардан, яна кимлардадир бошқа “гумонлар” бўлди. Аслида “Насаф” жамоаси биринчи бўлимда рақибдан кучли эди. Иккинчи бўлимда жамоага амбиция етишмади. Бунга сабаб аслида кутилмаган йўқотишлар – жамоанинг жароҳатлар исканжасига тушиб қолиши, ушбу мағлубиятга асосий сабаблардан бири бўлди. Ўша куни Шоҳруҳнинг ва Шуҳратнинг ўрни жуда билинди, уларнинг жамоа сафида бўлмаслигидан Артур ҳам ўз ўрнида ўйнамади. Натижада жамоанинг позицион ўйинида етишмовчилик юзага келди.

Қолаверса, “Насаф”нинг мавсумдаги учинчи мағлубияти ҳам айнан юқори ўринлар учун курашаётган жамоалардан биридан қабул қилинди. “Насаф” бу йилги чемпионатда ҳар уччала мағлубиятни ҳам ана шундай жамоалардан, уларнинг майдонида қабул қилишга мажбур бўлди.

Бу ерда жамоамиз мағлубиятларини муҳокама қилиш мақсадимиз йўқ. Ушбу мағлубиятни ёддан чиқариб, навбатдаги ўйинларга эътиборни қаратишимиз даркор. Зеро, “Насаф” ўз мухлислари олдида ғалаба учун доимо “жони”ни беради.

Олдимизда, яъни 20 сентябрь куни биз мухлисларни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Биз ўз майдонимизда “Пахтакор”ни қабул қиламиз. Жамоамизга ғалаба керак. Ушбу ғалабани қўлга киритиш учун “Насаф” мухлисларининг далдаси жуда муҳим ўрин тутади. Жамоанинг етакчи ўйинчиларини жароҳати қийин аҳволга солиб қўйди. Албатта мураббийлар штаби бунга чора топишига ишонамиз. Аммо, билингки, ушбу жароҳати туфайли майдонга туша олмайдиган ўйинчилар ҳам ўз жамоасига ёрдам бериш имкониятларидан йироқ бўлганлари учун руҳан қийналишяпти. Биз мухлислар ўша куни уларни жамоа сафида йўқлигини билдирмаслигимиз керак. Ҳар бир мухлис – “Насаф” жамоасига бефарқ бўлмаган инсон 20 сентябрь куни Марказий стадионда бўлиши керак. Мухлисларнинг жамоа ўн иккинчиси сифатида далда бўлишлари талаб этилади. Биз Ўзбекистон Кубогининг жавоб учрашувидагидек “Пахтакор”га қарши ўйинда “Насаф”га мададкор бўлсак албатта ғалаба бизники.

Хўш, бу бизнинг қўлимиздан келадими? Бу саволга қатъий ишонч билан айтамизки, қўлимиздан келади! Биз тарихда бунга жуда кўп гувоҳ бўлганмиз. Об-ҳаво хоҳ иссиқ бўлсин, хоҳ қор ёғиб, совуқ бўлсин мухлислар ўз севиклиларини ёлғизлатиб қўйишмаган, доимо уларнинг ёнида бўлишган. Бунга жавобан “Насаф”чилар “енгилмас” жамоаларни Қаршида “тўхтатиб” қўйишган. Уларни майдондан бош эгиб, тарк этишларига мажбур қилишган. Биз ана шундай қисқа бўлса-да, шонли тарихига эга жамоа мухлислари саналамиз. Ана шундай эътирофга лойиқ жамоанинг ҳақиқий мухлислиги эканлигимизни яна бир марта исбот қилиш вақти келди. Бу катта синовдан ўтиш – биз мухлислар учун катта шараф ҳисобланади.

“Насаф” жамоасини келаси йили Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши учун умидлар пайдо бўлмоқда. Аслида жамоанинг энг жонкуяр инсонларидан бири, бу йил юртимизда тўрт карра энг яхши мураббий сифатида тан олинган – бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ана мусобақада “алами” ва армони бор. Насиб этса, ана шундай нуфузли мусобақада қатнашиш имконини қўлга киритсак, Қарши шаҳрида қанақа ўйинлар бўлишини тасаввур қилаверинг.

Демак, шуларнинг барчасига етишиш учун ҳозир имкон бор. Бунга биз мухлислар ҳам бир ёқадан бош чиқариб ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак!

Хўш, Сиз мухлислар бунга тайёрмисиз? Бунга жавобни 20 сентябрь, жума куни Марказий стадионда кўрамиз! Олға “Насаф”!

“Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 07:51, 16.09.2013.
Ўқилди: 5540 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.