Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Кьеза: «Ливерпуль»да бахтлиман, бу клубни яхши кўраман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг италиялик ҳужумчиси Федерико Кьеза ҳозирги жамоасида қолиш истаги ҳақида гапирди.

«Ҳозирги пайтда мен бу ерда, «Ливерпуль»да бахтлиман. Бу клубни, мухлисларни яхши кўраман, ҳаммасини яхши кўраман. Бу ерда имкониятга эга бўлиш учун қўлимдан келганини қиляпман, кейин эса нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирда фақат «Ливерпуль» ҳақида ўйлаяпман. Мавсум бошида ҳамма нарса ҳамиша янги саҳифадан бошланади. Эҳтимол, бундай «янги бошланишлар» жуда кўп бўлгандир, лекин бу мени ташвишлантирмайди.

Янги мураббий учун бор кучим билан ҳаракат қиляпман. Ўтган йили ҳам муҳимроқ роль ўйнашга тайёрлигимни ҳис қилгандим, аммо ўшанда ҳаммаси мураббий менинг ўйнашимни хоҳлаш-хоҳламаслигига боғлиқ эди. Мураббийнинг ўйин бўйича ўз режалари бор эди, у ўз қарорларини қабул қилган, бу бўйича айтадиган гапим йўқ. Бу йил, айтайлик, янги боб. Бизда янги мураббий бор, мен бор эътиборимни шунга қаратишим керак», — деди Кьеза The Athletic нашрига.

Киритилди: 06:40, 27.07.2026.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик