Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Барселона» Тер Штегенни Англиядаги йиғин қайдномасидан чиқариб ташлади

Баҳо:
+ | -

Diario SPORT нашрининг хабар беришича, Марк-Андре тер Штеген «Барселона»нинг Англиядаги «St. George's Park» қароргоҳида ўтказиладиган янги мавсумга тайёргарлик йиғинига йўл олувчилар рўйхатига киритилмади.

Германиялик дарвозабон «Аякс»га ижарага ўтиши билан боғлиқ қолган солиқ ва маъмурий тафсилотларни якунлаш учун Каталонияда қолади.

«Аякс» бош мураббийи Мичел Санчес тажрибали посбонни шахсан ўзи таклиф қилган ва Тер Штегенни Амстердам клубида келаётган мавсум учун сўзсиз биринчи рақамли дарвозабон сифатида кўрмоқда.

Ханси Флик собиқ сардорни «Барселона»нинг узоқ муддатли режаларида кўрмаяпти, шунга қарамай, футболчи сўнгги машғулотлар ва ўртоқлик ўйинларида профессионаллик кўрсатиб иштирок этди.

Тер Штеген Нидерландияга учиб кетишдан олдин жамоадошлари ва мураббийлар штаби билан хайрлашади. У ерда қолган расмиятчиликлардан ўтиб, шу ҳафтада расман таништирилиши кутилмоқда.

Киритилди: 11:02, 27.07.2026.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик