Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Челси», «Ливерпуль» ва «Сити» бир футболчи учун курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари «ПСЖ»нинг 18 ёшли вингери Ибраҳим Мбайе билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. RMC Sport нашрининг хабар беришича, ёш футболчига «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, футболчининг ўсишини синчковлик билан кузатиб бораётган клублар орасида «Тоттенхэм», «Байер» ва «Боруссия Дортмунд» номлари келтирилмоқда. Мбайе «ПСЖ» ёшлар академиясидан етишиб чиққан энг истиқболли ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Манба маълумотларига кўра, ортаётган қизиқишга дуч келган «ПСЖ» яхши таклиф тушган тақдирда ўз тарбияланувчисининг кетишини истисно этмаяпти. Бироқ парижликлар раҳбарияти футболчи учун 50 миллион евро талаб қилишда давом этмоқда. Яқинда португалиялик Жорже Мендеш Мбайенинг агентига айланди.

Киритилди: 12:20, 27.07.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик