Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг агентлари билан учрашув режалаштирди. Бу ҳақда Sky Sports журналистлари хабар бермоқда.
Томонлар ўртасидаги музокаралар шу ҳафтада бўлиб ўтади. «Қироллик клуби» бразилиялик футболчининг вакиллари билан янги меҳнат шартномаси шартларини муҳокама қилади. Винисиуснинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси муддати келаси йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
Олдинроқ ОАВда Лондоннинг «Арсенал» клуби юлдузли вингерга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Жуниор 2018 йилдан бери «Реал» сафида ўйнаб келмоқда. Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.













