«Манчестер Сити» «Лилль»нинг юқори баҳоланаётган ярим ҳимоячиси Айюб Буадди трансфери бўйича клуб билан бевосита музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар беради Фабрицио Романо.
Музокаралар «Лилль» ва футболчининг вакиллари билан олиб борилмоқда. Айни дамда «Сити» Буаддини ўз сафига қўшиб олишга энг катта қизиқиш билдираётган клуб сифатида эътироф этилмоқда. Барча томонлар ўзаро келишувга эришиш устида ишлаётгани сабабли муҳокамалар давом этиши кутилмоқда.
Асосий қарорлардан бири трансфернинг амалга оширилиш вақтига боғлиқ бўлиб турибди: «Манчестер Сити» Буаддини шу ёздаёқ «Этиҳад»га олиб келиш ёки унинг 2027 йилнинг июнь ойида клубга келиб қўшилиши бўйича келишув тузишни кўриб чиқмоқда.













